Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВСИЗ 5 ЙИЛ МУДДАТГА ФОИЗСИЗ ХОНАДОН ХАРИД ҚИЛИШ ИМКОНИЯТИ: РЕНОВАЦИЯ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ФАРҒОНА ШАҲРИДА CRYSTAL AVENUE ЙИРИК ТУРАР-ЖОЙ МАЖМУАСИ ЛОЙИҲАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
2023-12-04 13:09:28 4920
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида барпо этишга киришилаётган Crystal Avenue йирик турар-жой мажмуаси лойиҳасига старт бериш маросимида иштирок этди.
Республикада илк бор Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган ягона шаҳарсозлик концепциясига асосланган Реновация дастури доирасида шаҳарнинг Туркистон кўчасида 4 гектар майдонда қад ростлайдиган ушбу мажмуада жами 16 та блокдан иборат 6 та 16 қаватли турар-жой биноси барпо этилиб, уларда 1430 та хонадон бўлади. Лойиҳа хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Мажмуада бошланғич тўловсиз 5 йил муддатга фоизсиз хонадон харид қилиш имконияти тақдим этилади. Хонадонлар учун 10% олдиндан тўлов қилганларга умумий нархдан 5%, 10% олдиндан тўлов учун 8%, 50 % фоиз олдиндан тўлов учун 10% ҳамда 100 фоиз тўловни олдиндан амалга оширганлар учун 20% чегирмалар мавжуд.
Кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда нуронийларнинг дуолари билан бошланган мазкур мажмуа қурилиш ишларига маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ишсиз ёшларни жалб этиш кўзда тутилган.
Мажмуада дастлабки турар-жойлар 2025 йилнинг 4-чорагида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram