Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2023-12-04 18:45:36    2889

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди.

Самимий мулоқот давомида Фарғона вилояти ва Корея ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди.

Вилоят раҳбари ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масаласи халқаро муносабатларда Фарғона учун устуворлик касб этаётганини таъкидлаб, барча хорижий ҳамкорлар қатори Корея компанияларининг ҳам вилоятимизда амалга ошираётган лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди. Фарғона ва Корея ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг жамоатчилик асосида масъул вакили фаолият бошлагани маълум қилинди.

Фарғона шаҳридаги Экошаҳар мажмуасининг тегишли кичик саноат зонаси ҳудудида “Корейс ишлаб чиқарувчилари Саноат Технопарки” ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар, вилоятимизда корейс инвестициялари ҳисобига барпо этиш режалаштирилаётган гольф майдони барпо этиш лойиҳаси, шунингдек, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти Корея инвесторлари учун Ўзбекистонда энг жозибадор ҳудуд эканига эътибор қаратган элчи Ким Хи Санг, ҳозиргача юртимизга энг кўп сармоя киритган “POSCO International Textile” ҳам Фарғонада иш олиб бориши бунинг исботи эканини қайд этди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида Фарғона вилоятида корейс ишбилармонлари билан инвестицион ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжуд эканлиги таъкидланди.

Вилоятимизда таълим соҳасида Корея билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳам учрашув кун тартибидан алоҳида ўрин олди. Фарғона шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – KOICA билан шерикликда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан белгиланган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram