Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА ФАРМАЦЕВТИКА СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲИНДИСТОН КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНАДИ

×

 2023-12-05 12:31:26    3405

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ҳиндистоннинг “Druzhba Business solutions pvt” компаниясининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бўйича раҳбари доктор Санжай Сехраватни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилояти ҳудудида Ҳиндистоннинг етакчи фармацевтика компаниялари иштирокида дори-дармон ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 28 ноябрь куни ўтказилган фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилишда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, бу борада хориж тажрибасини ўрганиш, машҳур брендларни мамлакатимизга жалб этиш бўйича топшириқлар берилганди.

Ушбу топшириқлар ижроси доирасида хориждан энг кўп импорт қилинадиган дориларни Фарғона вилоятида ишлаб чиқариш орқали маҳаллийлаштириш, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудига Ҳиндистон етакчи компанияларининг ишлаб чиқариш лойиҳаларини жойлаштириш борасида фикр алмашилди. Ўзбекистонга кўплаб ҳинд компаниялари ўз маҳсулотларини катта ҳажмда етказиб беришаётганини қайд этган Санжай Сехрават, ҳозирда мамлакатимизда инвесторларга яратилаётган қулай шароитлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришни юртимизда ташкил этиш масаласига ҳам қизиқиш катта эканини таъкидлади.

Яқин муддатда Фарғона вилояти делегациясининг Ҳиндистонга ташрифини амалга ошириш ҳамда энг йирик фармацевтика компаниялари раҳбарлари билан музокараларни ташкиллаш борасида ҳамфикрлиликка борилди.

Мулоқот давомида шунингдек, Фарғона вилоятидаги ҳамда Ҳиндистондаги илғор тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шифокорларнинг ўзаро малака ошириш ва тажриба алмашинишларини йўлга қўйиш, вилоятимиздаги тиббиёт муассасаларига ҳиндистонлик малакали шифокорларни жалб этган ҳолда амалий семинарлар ҳамда мураккаб амалиётлар ўтказиш, тиббиёт олий таълими соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларида келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Файзулло Қосимов ва Нуриддин Мамажонов иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram