Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА КОРЕЙС ТИЛИ ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ
2023-12-05 12:59:15 3785
Фарғона шаҳрида Posco International Textile компанияси томонидан ўтган 2022 йилда барпо этилган Ёшлар таълим маркази қошида Корейс тили ўқитиш маркази ташкил этилди.
Бугун ушбу ўқув марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов, Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ким Хи Санг иштирок этдилар.
Сўз олганлар томонидан сўнгги йилларда Фарғона вилояти ва Корея Республикаси ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Корейс тили ўқитиш маркази ҳам вилоятимиз ёшларига замонавий билимлар бериб, халқаро талабларга жавоб берадиган малакали мутахассисларни тайёрлашда яна бир муҳим қадам бўлишига ишонч билдирилди.
Ушбу марказга 13 ёшдан юқори бўлган ёшлар қабул қилиниб, уларга бепул 4 ойлик ўқув курслари ташкил этилади. Ҳозирда марказда 50 нафар тингловчи таълим олмоқда.
Марказнинг расмий очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар синф хоналарида ўқувчиларга яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари ва дарсликлар билан яқиндан танишдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram