Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ЯНА БИР ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ИСИТИШ ҚОЗОНЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ
2023-12-05 18:17:51 3516
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри Кимёгарлар МФЙ ҳудудидаги “Саноатчилар” Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида “Teplo Ideal” МЧЖ томонидан барпо этилган энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш корхонасининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини модернизация қилиш борасидаги қарори ҳамда бу қарор доирасида иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчилар божхона ва солиқ имтиёзлари орқали қўллаб-қувватланаётгани, уларга қулай шарт-шароитларни яратилгани натижасида иш бошлаган ушбу корхона йилига 750 та кўмир ёқилғисида ишлайдиган энергия тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқариш қувватига эга.
Муҳтарам Президентимизнинг қарорлари билан вилоятимизда жами 6 мингдан зиёд, шу жумладан, жорий йилнинг ўзида 2455 та давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинаётганини, энергия тежовчи ва хавфсизлик даражаси юқори бўлган иситиш қозонлари ўрнатилаётганини қайд этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, иситиш қозонлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш учун вилоятимизда барча шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.
Тадбиркор Адҳамжон Маъмуров ташаббуси ҳамда ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилган лойиҳа қиймати 12,5 миллиард сўм бўлиб, корхона Хитойдан келтирилган замонавий технологиялар билан жиҳозланган.
Корхонада ишлаб чиқариладиган автоматлаштирилган иситиш қозонлари аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини самарали иситиш тизимлари билан таъминлаш учун хизмат қилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram