Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ТОШЛОҚДА ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 13 МИЛЛИОН ДОЛЛАР БЎЛГАН “FER KABEL” ЗАВОДИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

×

 2023-12-05 19:46:34    3852

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Тошлоқ тумани “Тараққиёт” кичик саноат зонасида “FER KABEL” МЧЖ томонидан барпо этилган кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг ишга туширилишига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.

Тадбиркор Султонали Тохировнинг ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилган, лойиҳа қиймати 13 миллион доллар бўлган ушбу корхонада йиллик 40 турдаги ва ўлчамдаги 6 миллион метр кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати яратилди. Корхонада 100 дан зиёд доимий иш ўрни шакллантирилди. Маҳсулотлар ички бозор билан бирга қўшни давлатларга экспортга ҳам йўналтирилиши режалаштирилмоқда. Тадбиркор томонидан келгуси йилда ёндош ҳудудда мисни қайта ишлаш лойиҳасини ҳам амалга ошириш ва бу орқали кабель заводини ўз хом-ашёси билан таъминлаш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида ташаббуслари доирасида ҳудудларда ташкил этилган кичик саноат зоналарида электр энергияси, газ, ичимлик суви ва оқова сув тармоқлари тортиш ҳамда йўлларни барпо этиш давлат маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётгани, тадбиркорлар учун қулайликларни ошириб, туманларда саноатни янада ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим омил бўлмоқда.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram