Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРМАЦЕВТИКА ФАРҒОНА ИҚТИСОДИЁТИНИНГ МУҲИМ ТАРМОҒИГА АЙЛАНМОҚДА: ТОШЛОҚДА ZAMIN AZIYA FARM ИНФУЗИОН ЭРИТМАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ
2023-12-05 20:18:34 3597
Тошлоқ тумани “Келажак” кичик саноат зонасида “Zamin Aziya Farm” МЧЖ томонидан амалга оширилган инвестицион лойиҳа натижасида барпо этилган инфузион эритмалар ишлаб чиқариш корхонаси тантанали тадбир билан иш бошлади.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Йиллик 8 миллион флакон инфузион эритмалар ишлаб чиқариш қувватига эга корхонанинг лойиҳа қиймати 43,6 миллиард сўмни ташкил этиб, лойиҳа ташаббускори Хабибулло Неъматжоновнинг ўз маблағлари ҳамда “Ҳамкорбанк”нинг 2,4 миллион доллар кредити ҳисобига ташкил этилди. 100 га яқин янги иш ўрни яратилган корхонада Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 28 ноябрь куни ўтказилган фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилишда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида урғу берилганди. Бугун иш бошлаган корхона, хориждан импорт қилинадиган дориларни Фарғона вилоятида ишлаб чиқариш орқали маҳаллийлаштиришда муҳим ўрин тутади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram