Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 32 МИЛЛИОН ДОЛЛАР, 600 ДАН ЗИЁД ЯНГИ ИШ ЎРНИ: РИШТОН ТУМАНИДА ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИ ТОМОНИДАН БАРПО ЭТИЛГАН ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ
2023-12-07 13:23:59 4155
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Риштон туманида россиялик тадбиркор Магомед Костоев раҳбарлигидаги “Kosto Line Holding” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан барпо этилган, лойиҳа қиймати 32 миллион доллар бўлган янги корхонанинг ишга туширишга бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди.
2021 йил июнь ойида тамал тоши қўйилган ушбу корхона, йилига жами 20,6 минг тонна калава ип, мато, момиқ сочиқ, чойшаб маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан йиллик 30 миллион долларлик экспорт амалга оширилиши кўзда тутилган. Германия, Италия, Туркия ҳамда Франциядан юқори технологик ускуналари ўрнатилган корхонада 600 дан зиёд доимий иш ўрни яратилган.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимизда пахта-тўқимачилик кластерлари тизими жорий этилгани натижасида, «Пахта хом ашёсидан тайёр маҳсулотгача» бўлган занжирни қамраб олган йирик ишлаб чиқариш мажмуалари шаклланаётганини қайд этиб, туманларда саноатни ривожлантиришда, аҳоли бандлиги ва даромадларини янада оширишда бу муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
Вилоят ҳокими Магомед Костоев раҳбарлигидаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан туманда пахтачиликка инновацияларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш, фермерлар билан намунали ҳамкорликни ташкил этиш борасида ишларни, жонкуярликни юқори баҳолаб, унга вилоят ҳокимининг ташаккурномасини топширди.
Яна бир муҳим жиҳати, ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялар қўлланмоқда. Корхона ҳудудида умумий қуввати 212 кВт/с бўлган қуёш панеллари ўрнатилган. Бундан ташқари, илғор техник ва технологик ечимлар билан юқори самарали кўп босқичли ишлатилган сувларни тозалаш тизими жорий этилган ва тозаланган сувларнинг 70 фоизини қайта ишлатиш имконияти таъминланган.
Ушбу корхонанинг кенгайтириш билан боғлиқ қиймати 10 миллион доллар бўлган иккинчи босқич ишларига ҳам киришилган бўлиб, натижада келгуси 2024 йилда қўшимча 500 та иш ўрни яратилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram