Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИНИНГ 31 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ ФАРҒОНАДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2023-12-07 20:46:57    4239

PDF юклаш
Чоп этиш


Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, сенатор ва депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят ташкилот ва бошқармалари раҳбарлари, вилоят фаоллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тантанали байрам тадбирини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров кириш сўзи билан очиб, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ҳамда эл-юртимизнинг якдил азму қарори билан жорий йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституциямиз халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаётимиз учун мустаҳкам ҳуқуқий асосга айланганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг “Энди ислоҳотларимиз йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, “инсон – жамият – давлат” деган янги тизим асосида фақат ва фақат олдинга қараб борамиз” деган сўзларини иқтибос қилиб келтирган вилоят ҳокими, янгиланган бош Қомусимиз инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашни жамиятимиз учун ҳаёт қоидасига айлантиришда мустаҳкам пойдевор бўлишини қайд этди.

Фарғона вилоят судининг раиси Акром Утаев Янги Конституциянинг энг муҳим жиҳатларига ҳамда унга киритилган янги моддаларнинг аҳамиятига эътибор қаратди.

Байрам тантаналари вилоятимизнинг таниқли санъат усталарининг катта гала-концерти билан давом этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram