Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЁШЛАР САЙЛГОҲИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-12-07 21:53:41    4598

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳрининг Каштанзор кўчасида ташкил этилган Ёшлар сайлгоҳида бўлиб, амалга оширилган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги кўрсатмалари ижроси доирасида ташкил этилган ушбу сайлгоҳ, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳа орқали ажратилган 1,32 миллиард сўм маблағ, шунингдек, 500 миллион сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобига барпо этилди.

Сайлгоҳда гуллар билан безалган аркалар, тунги ёритиш чироқлари мавжуд бўлиб, ёшлар учун кафе, кинотеатр, ресторан ҳамда “book-cafe”лар, шахмат, стол тенниси, PlayStation ўйинлари ҳамда караоке ҳудудлари, фотозоналар ташкил этилди.

Вилоят ҳокими сайлгоҳда ёшлар билан суҳбатлашди, йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг лойиҳалари билан танишди. Вилоят раҳбари шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган 17 нафар ёшларга субсидия асосида пишириқ печлари, тикув машиналари, сартарошлик мебеллари каби меҳнат қуролларини топширди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram