Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ МАШЪАЛ МАҲАЛЛАСИ: ОБОДЛИК ВА ЯШИЛЛИККА БУРКАНГАН МАҲАЛЛА, ИШСИЗЛИКДАН ХОЛИ ҲУДУД

×

 2023-12-09 10:46:45    4927

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Машъал маҳалласида бўлиб, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали маҳаллани ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.

Вилоят раҳбари дастлаб маҳалла ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида ташкил этилган Микроорганик ўсимликларни етиштириш кооперацияси фаолиятини кўздан кечирди.

Тадбиркор Тоҳиржон Абдусаматов ташаббуси билан 2002 йилда иш бошлаган ушбу кооперацияга жорий йил февраль ойида вилоят ҳокимининг илк ташрифидан ҳудуддаги кўп қаватли уйлар сўнг ушбу тадбиркорлик субъектига ертўлалардан самарали фойдаланиш орқали аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун бошқарув сервис компанияси шаклида бириктириб берилганди. Ҳозирда 25 нафар маҳаллада яшовчилар, шу жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар сердаромад иш билан таъминланган. Компания ҳозирда “20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида янги иш ўринларини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу мақсадда банк кредити олишга кўмаклашиш бўйича тадбиркорнинг вилоят раҳбарига мурожаатини ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга кўрсатма берилди.

Вилоят раҳбари маҳалла ҳудудида янги ташкил этилган пардачилик цехида ҳам бўлди. “Аёллар дафтари”га киритилган Ҳакимахон Тўхтабоева ўтган йили мономарказда касбга ўқитилиб, субсидия асосида тикув машинаси берилган. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича Тўхтабоевага 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилгани натижасида маҳаллада яшовчи 20 нафардан зиёд аёлларга иш ўрни яратилган тикувчилик цехи ташкил этилди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудига кирувчи маҳаллада жорий йил бошида 170 нафар ишсиз фуқаролар бўлган. Маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Арофатхон Мақсудованинг сайъ-ҳаракатлари билан уларнинг 22 нафарига имтиёзли кредит ажратилиб, оилавий корхона ва ЯТТ очишга кўмаклашилди. 8 нафарига субсидия асосида меҳнат қуроллари ажратилди, 25 нафари Микроорганик ўсимликларни етиштириш кооперациясида, 20 нафари тикувчилик цехида иш бошлади. Маҳаллада ташкил этилган “Гўзаллик салони”да яна 10 нафар хотин-қизлар ишли бўлди. Қолган ишсизлар шаҳар ҳудудидаги ташкилот ва корхоналарга ишга жойлаштирилиб, маҳалла ишсизликдан холи ҳудудга айланди.

Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ташаббуси билан маҳалладаги кўп квартирали уйлар оралиғидаги бўш турган 1 гектар ер майдонида “Ёшлар эко боғи” ташкил этилди. 1000 туп мевали ва манзарали дарахтлар ҳамда 1000 туп мавсумий ва кўп йиллик гул кўчатлари экилди. Ёшларнинг яна бир ташаббуси билан маҳалла ёшларининг спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш мақсадида Workout ҳамда болалар майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Вилоят ҳокими шунингдек, Давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилиб, фойланишга топширилган янги маҳалла биносини ҳам кўздан кечирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram