Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-12-09 18:04:28 5814
Бугун Фарғона шаҳридаги “Wine Garden” тантаналар мажмуасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан вилоят байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Бунёдбек Охунов, вилоятимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси илғор вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, соҳа ходимларини бугунги касб байрами – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий муборакбод этди.
Табиатнинг синовларига матонат билан бардош бера олган деҳқонлар хизмати билан бу йил ҳам кутилгандан кўра юқори натижага эришилганини алоҳида эътироф этган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбари бошчиликларида бошқа соҳалар қаторида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини, натижада йилдан йилга ҳосилдорлик ошиб бораётганини қайд этди.
Бу йил 733 минг тонна ғалла етиштирилиб, вилоятимиз Республикада ғалладан энг юқори ҳосил олган ҳудуд деб эътироф этилгани алоҳида таъкидланди.
Пахтачиликда 60 центнердан юқори ҳосил олиб, барчага намуна бўлган вилоятдаги фермер хўжаликлари, шунингдек, янги корхоналар барпо этиш, иш ўринлари яратишда, вилоят ижтимоий ҳаётида фаол ўрин тутаётган кластерлар алоҳида эътироф этилди.
Жорий йилда вилоятимизда 733 минг тонна ғалла, 293 минг тонна пахта, 2,3 минг тонна пилла, 3211 минг тонна мева-сабзавот, 1320 минг тонна гўшт ва сут маҳсулотлари, 655 миллион дона тухум ҳамда 23 минг тонна балиқ етиштирилди. Экспортёрлар, агрокластерлар ва фермер хўжаликлари томонидан 242 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди. Ҳар бир йўналишда белгиланган режани ортиғи билан бажаришга эришилди, ҳосилдорлик ва самарадорлик ўтган йилга нисбатан сезиларли ошди. Ушбу натижаларни юқори баҳолаган вилоят раҳбари, келгуси йилда барча йўналишларда янада юқори ҳосилдорлик қайд этилишига ишонч билдирди.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳасида юқори кўрсаткичларга эришган бир гуруҳ фермерларга ҳамда соҳанинг илғор фахрийлари ва ходимларига “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Илғор фермер” кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тантанаси таниқли сўз устаcи Аваз Охуннинг чиқишлари, элимиз ардоғидаги хонандалар Алишер Файз, Малика Эгамбердиева, Отабек Муҳаммадзоҳид, Яхёбек Мўминов, Абдужалил Қўқоновлар томонидан ижро этилган дилтортар тароналар билан давом этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram