Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ НУРИДДИН МАМАЖОНОВ ТАДБИРКОРЛАР ВА ЭКСПОРТЁРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ТАРЗИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
2023-12-14 15:41:20 4826
Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида вилоят ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажонов иштирокида тадбиркорлик соҳасида юзага келаётган тўсиқлар, ишлаб чиқаришда ва маҳсулотларни экспорт қилишдаги муаммолар, маҳсулотларни етиштиришда таклиф ва тавсиялар, олдинда турган аниқ режа-вазифалар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувга Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Ёзёвон, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Сўх, Тошлоқ, Фарғона, Қува туманларидаги йирик тадбиркорлик субъектлари ҳамда саноат ва қишлок хўжалиги маҳсулотлари экспортчи корхоналари вакиллари ҳамда тегишли масъуллар таклиф этилди.
Бугунги учрашув бу йилги фаолият сарҳисоби, ютуқлар билан ўртоқлашиш ва юзага келаётган муаммолар, таклифлар бўйича фикр алмашиш мақсадида ташкил қилинганини қайд этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов, бу каби учрашувлар давомли бўлишлигини маълум қилди.
Вилоятимиз экспорт маҳсулотлари ҳажмида республикада ўз ўрнига эга эканлиги, мазкур ижобий кўрсаткичларни сақлаб қолиш ва иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини барқарорлигини таъминлашда тадбиркорларни ҳиссаси катта ва муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Очиқ мулоқот шаклида давом этган учрашувда маҳсулотларни экспортга ортишда талаб этиладиган меъёрий ҳужжатлар, уларнинг тартиб-тамойиллари, божхона қонунчилиги бўйича амалга ошириладиган ишлар, тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ имтиёзлари, ҚҚСни қайтариш талаблари, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва юритиш тартиблари, тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган кредитлар, молиявий ресусрлардан самарали фойдаланиш, кредит олиш талаблари, тўлов тизимининг қулайликлари ва афзалликлари ва соҳага доир бошқа масалалар бўйича масъуллар томонидан тақдимотлар ўтказилиб, керакли тавсия ва тушунчалар берилди.
Учрашувда сўз олган тадбиркорлар таклиф ва муаммолари ҳамда фаолиятларида юзага келаётган турли саволлар билан масъулларга юзланиб, керакли жавобларни олдилар.
Учрашув давомида кўтарилган ҳар бир масала бўйича алоҳида “Йўл харитаси” тайёрланиб, шу асосда иш ташкил қилишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram