Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВА ХИТОЙ ЎРТАСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЕНГАЯДИ

×

 2023-12-14 16:15:29    4834

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов бошчилигидаги соҳа масъуллари ҳамда кластерлар раҳбарларидан иборат Фарғона вилояти делегацияси қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Хитойга етиб борди. Делегация таркибидан вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам ўрин олган.

6 кунлик ташриф давомида вилоятимиз делегацияси аъзолари Пекин ва Ченду шаҳарларида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида, шу жумладан, соҳада сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритишда “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини жорий этиш бўйича йирик компанияларнинг тажрибаларни жойида ўрганадилар ҳамда ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб боришади.

Шунингдек, Хитойнинг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида энг йирик муассасаларидан бири – Пекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик академияси қошидаги илмий-тадқиқот марказида бўлиб, Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида иш олиб борадилар.

Ташриф давомида шунингдек, Хитойнинг қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи йирик корхоналарини бориб кўриш ҳамда бундай техникаларни Фарғона вилоятида йиғиш ва сервис хизматини жорий этиш бўйича музокаралар ўтказиш режалаштирилган.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram