Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА KIA РАСМИЙ АВТОСАЛОНИ ИШ БОШЛАДИ
2023-12-15 20:30:45 4715
Бугун Фарғона шаҳрида KIA расмий автосалони тантанали очилиш тадбири билан иш бошлади. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари иштирок этди.
Таниқли тадбиркор Анвар Исломбеков раҳбарлигидаги “Давр” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилган 10 миллиард сўмлик лойиҳа натижасида иш бошлаган янги автосалон, энг сўнгги технологиялардаги диагностика ва таъмирлаш ускуналари билан жиҳозланган сервис марказини ҳам ўз ичига олади. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 25 та доимий иш ўрни яратилди.
Автосалонда KA5, Sportage, Seltos каби KIA русумидаги жами 10 хил автомобиллар сотилади. Харидорларга 30 фоиз бошланғич тўловни амалга оширган ҳолда, қолган қисмини 20 ой давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилган.
Халқаро стандартлар асосида барпо этилган автосалонда сотилган автомобилларга кафолат хизмати кўрсатилади. Мижозлар учун VIP кутиш зоналари ҳам ташкил этилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram