Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ
2023-12-15 20:45:36 4824
Вилоят ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажонов Фарғона политехника институтида профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳамда талабалар билан учрашув ўтказди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда вилоят ҳокимлиги мувофиқлаштируви остида ФарПИ билан вилоятдаги йирик компания, кластер ва бошқа корхоналар ўртасида ҳамкорлик тизимини кенгайтириш, илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ этиш бўйича 2024 йилга мўлжалланган режалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, институтда таҳсил олаётган иқтидорли талабалар потенциалини ўрганиш, инвестициялар, саноат ва ташқи савдо соҳасига ёш кадрларни ишга жалб қилиш каби масалалар бўйича фикр алмашилди.
Хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар билан дуал таълимни йўлга қўйиш ва турли форумлар ташкил этиш, илмий тадқиқотларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида институт қошидаги "Саноат ва иқтисодиётни ривожлантириш маркази" фаолиятига кўмак кўрсатиш, хорижий инвесторлар иштирокида ўтказиладиган тадбирларга институт талабаларини таклиф этиш масалалари ҳам мулоқот кун тартибидан ўрин олди.
Институтда ташкил этилган “Инноваторлар клуби” аъзолари билан ҳар ойда бир маротаба давра суҳбати ўтказишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram