Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОНДА ФАРҒОНА-ИНДОНЕЗИЯ БИЗНЕС-ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-12-16 15:30:57 5585
Бугун Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида Фарғона-Индонезия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Форумда кеча вилоятимизга ташриф буюрган Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинцияси расмийлари ва тадбиркорларидан иборат катта делегация аъзолари, вилоятимизда ипакчилик соҳасида фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркорлар, вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо тизими вакиллари иштирок этдилар.
Форумни очиб берган вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов, ушбу бизнес-форум ривожланиб бораётган икки давлат ўртасида келгусида қатор соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйилишида амалий қадам эканлигини қайд этди.
Ипакчилик, мева-сабзавот, ўғит савдоси ва иқтисодий соҳаларнинг барча тармоқлари бўйича Фарғонага келиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳар томонлама кўмак кўрсатилиши маълум қилинди.
Бугунги форум ипакчилик саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорликда янги бозорларга кириб бориш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.
Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинцияси Миллий ҳунармандчилик бошқармаси раҳбари Софҳа Марва Бахтиёр ҳам форумда сўз олиб, самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди. Ўзбек ипакчилик саноатини яқиндан ўрганиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ташриф буюрганликларини қайд этган Софҳа Марва Бахтиёр, Ўзбекистонда бу соҳада эришилган натижаларни юқори баҳолаб, биргаликда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар билан ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди.
Форум доирасида икки томоннинг инвестициявий, савдо-иқтисодий салоҳияти тўғрисида масъул вакиллар томонидан тақдимотлар ҳам ўтказилди.
Форум якунида Жанубий Сулавеси провинцияси Миллий ҳунармандчилик бошқармаси ва “Нурли Тонг Силк” корхонаси ҳамда провинциянинг Савдо ва саноат агентлиги ва Марғилондаги “Ҳунармандлар маркази” ўртасида ҳамкорлик меморандумлари, шунингдек, икки ҳудуд тадбиркорлари ўртасида ипакчилик саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувлар имзоланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram