Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА-КОРЕЯ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ КЎЛАМИ КЕНГАЯДИ. КОРЕЯГА БОРУВЧИЛАР УЧУН КОРЕЙС ТИЛИДАН EPS-TOPIK ТЕСТ ИМТИҲОНЛАРИНИ ФАРҒОНАДА ТАШКИЛЛАШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА
2023-12-16 18:51:43 5864
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея мактаблари хавфсизлигига кўмаклашиш ассоциацияси бошқаруви раиси Хун Чунг ҳамда Корея марказлашган иситиш корпорацияси (KDHC) бошқармаси бошлиғи Жоа Юл Кимни, шунингдек, Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети ректори Парк Жун Хони қабул қилди.
Учрашувда йил сайин ривожланиб бораётган Фарғона вилояти ва Корея ўртасида ҳамкорлик алоқалари кўламини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди, шу жумладан, мактаб ўқувчилари хавфсизлигини таъминлашни тизимли ташкил этишда, марказлашган иситиш тизимларида инновацион технологияларни жорий этишда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида шунингдек, Кореяга борувчилар учун корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳонларини Фарғона шаҳрида Корея халқаро университети қошида ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Вилоят ҳокими бундай имтиҳонларнинг Фарғонада ўтказилиши ўн миллиондан зиёд водий вилоятлари аҳолиси учун қулайлик яратишини таъкидлади. Бу борада Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Кореядаги масъул давлат идоралари билан биргаликда иш ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажонов, соҳаларга масъул вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлар ҳам иштирок этдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram