Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА 3 ТА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТИ (НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ) ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ ВА ДАВЛАТ ГРАНТИГА ЭГА БЎЛДИ
2023-12-19 12:21:15 4878
Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ноябрь ойида эълон қилинган Давлат ижтимоий буюртмаси ҳамда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда “Фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун 4-танлов ғолиблари аниқланди.
2023 йилнинг 7 ноябридан 7 декабргача давом этган ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида вилоят бўйича жами 8 та лойиҳа топширилди. Булардан 2 та лойиҳа ОАВдан, 5 та лойиҳа ННТ вакилларидан ва 1 та лойиҳа МФЙдан келиб тушган.
Мазкур лойиҳалар Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси ва аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилди.
Якуний натижаларга кўра, вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармасининг “Эсклав ҳудудларда уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, бўш вақтини самарали ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” давлат буюртманомасига асосан – “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Маҳалламизда оммавий спортни ривожлантирамиз” номли лойиҳаси (200 миллион сўм), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармасининг Фарғона вилоятидаги касб-ҳунар мактабларида физика, кимё-биология лаборатория хоналаридаги моддий ўқув-техник базасини янгилаш ҳамда 32 дона интерактив доска билан таъминлаш давлат буюртманомасига асосан - Фарғона вилояти “Зиёнур” аёллар ва ўсмирларни ижтимоий ҳуқуқий, экологик қўллаб-қувватлаш марказининг “Фарғона вилояти касб-ҳунар мактабларининг физика-кимё лаборатория хоналаридаги моддий ўқув-техник базасини янгилаймиз ва интерактив доскалар билан таъминлаймиз” номли лойиҳаси (220 миллион сўм) ҳамда “Миллатлараро тотувликни таъминлашда давлат органлари билан ҳамкорликда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва тадбирлар ташкил этиш” давлат гранти йўналиши бўйича, Фарғона вилояти қирғиз миллий маданий марказининг “Бахтли келажак – ўз қўлимизда” номли лойиҳаси (50 миллион сўм) ғолиб деб топилди.
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарори билан, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан жами 2 та давлат ижтимоий буюртмасига ва 1 та давлат гранти учун жами 470 миллион сўм маблағ ажратилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram