Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”НИНГ 4-БОСҚИЧИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2023-12-21 19:01:08    4079

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичи доирасида йил давомида вилоятда амалга оширилган ишларнинг танқидий таҳлили ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазирининг ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Отабек Фозилкаримов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар. Ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлари раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар видеоконференцалоқа орқали йиғилишда қатнашдилар.

Йиғилиш кун тартибидаги “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичи доирасида 2023 йил давомида вилоятимизда амалга оширилган ишларнинг танқидий таҳлили ҳамда 2024 йилда амалга ошириладиган вазифалар муҳокама қилинди.

Маълумки, “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи доирасида 858 мингдан ортиқ 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар ўртасида анкета-сўровномалар асосида хатлов ишлари амалга оширилди. Хатлов якунларига кўра, Низом асосида 6 та тоифа бўйича 112 минг 22 нафар хотин-қизлар шаҳар-туман Кенгашларининг тегишли сессиялари қарорлари асосида “Аёллар дафтари”га киритилди.

Шаҳар-туман сектор раҳбарлари, тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда “Аёллар дафтари”га киритилган 112 минг 22 нафар хотин-қизларнинг, 111 минг 362 нафарига (99,4 фоизи) тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилди. Бунинг учун Республика ва маҳаллий бюджет ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан 89,3 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Йиғилишда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Бекмурод Абдуллаев сўз олиб, “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичи давомида аёлларга кўрсатилган амалий ёрдамлар юзасидан тайёрланган ахборотини ўқиб эшиттирди. Мавсум давомида масъулият билан иш олиб борган барча масъулларга миннатдорчилик билдирилди.

Йиғилишда шунингдек, 2024 йилнинг 5 январидан “Аёллар дафтарининг” 5-босқичи бошланиши маълум қилинди. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиши, хонадонма-хонадон юрилиб, рўйхат шакллантирилиши, бу жараёнда фақат хотин-қизлар эмас, балки барча даражадаги раҳбарлар ҳам фаол иштирок этиши қайд этилди.

Вилоят ҳокими ушбу тизим Президент эътиборидаги сиёсий масала эканлигини таъкидлаб, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган ҳар бир хотин-қизлар эътибордан четда қолмаслиги ва уларга доимий даромад манбаи яратилиб, бандлигини таъминлаш асосий мақсад эканлигини уқтирди.

Йиғилиш сўнггида жорий йилги ишларни тўлиқ якунлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилиб, келгусидаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram