Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЖУРНАЛИСТЛАР РИШТОН ТУМАНИДАГИ “KOSTO LINE HOLDING” МЧЖ ХОРИЖИЙ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

×

 2023-12-23 17:31:11    3813

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун республика ва вилоят телеканаллари мухбирлари, босма ва электрон ОАВ вакиллари Риштон туманидаги “Kosto Line Holding” МЧЖ хорижий корхонаси фаолияти билан танишдилар.

Журналистлар туман пахта-тўқимачилик кластери ҳисобланган “Kosto Line Holding” МЧЖ хорижий корхонасининг тўқув, бўёқ ҳамда тикув цехларидаги иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Корхона раҳбари Дилшод Ҳамдамов журналистларга ҳамроҳлик қилди.

Жорий ойда ишга туширилган корхонанинг лойиҳа қиймати 32 миллион доллар бўлиб, 500 дан зиёд доимий иш ўрни яратилган. Германия, Италия, Туркия ҳамда Франциядан юқори технологик ускуналар ўрнатилган, калава ип, мато, момиқ сочиқ, чойшаб маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада кунлик 10 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар асосан хорижий давлатларга экспорт қилинади. Лойиҳанинг 2-босқич ишларига ҳам киришилган бўлиб, келгуси йилда яна қўшимча 600 та иш ўрни яратилади.

Корхонада покистонлик мутахассислар жалб қилиниб, маҳаллий ишчи-ходимларга дастгоҳлардан фойдаланиш бўйича кўникмалар берилмоқда.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram