Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ОЛДИДАН ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, УЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ ТАБРИГИ ВА СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2023-12-26 16:51:01 5224
Янги йил байрами олдидан вилоятимизда яшовчи 13 нафар иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президентимизнинг байрам табриги, пул мукофотлари, совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари Зафар Базарбаев, вилоят Мудофаа ва Миллий гвардия тизимлари раҳбарлари билан бирга Фарғона туманида яшовчи Турсунбек ота Исанбеков ҳамда Фарғона шаҳрида яшовчи Фатина ая Шарипова хонадонларида бўлиб, уруш қатнашчиларини ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табриклади. Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттириб, мукофотларни топширди.
Турсунбек ота Исанбеков Хонқиз қишлоғида яшайди. 1944 йил 19 ёшида урушга кетиб, 1950 йилда қайтган. Сўнг колхозда бригадирлик қилган. Турмуш ўртоғи Хабибахон ая билан 3 ўғил, 5 қизни тарбиялаб уйли-жойли қилишган.
Қримнинг Феодосия шаҳрида туғилган Фатина Шарипованинг болалик йиллари немис-фашистларнинг Ганновер-Алем концлагерида ўтган. Урушдан сўнг Ўзбекистонга жўнатилган Фатина Шарипова, дастлаб Бухоро шаҳрида, 1964 йилдан Фарғона шаҳрида яшаб келади. Узоқ йиллар давомида таълим соҳасида самарали фаолият олиб борган. Бир ўғли, бир набираси ардоғида.
Нуронийлар ҳурмат ва меҳр оғушида яшаётганликлари, соғлиқлари яхши, ҳаётларидан рози эканликларини айтиб, ўзларига бўлган эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram