Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ИШ БОШЛАГАН ИНФУЗИОН ЭРИТМАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИГА ПРЕСС-ТУР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2023-12-26 17:35:07    5727

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун республика ва вилоят телеканаллари мухбирлари, босма ва электрон ОАВ вакиллари Тошлоқ тумани “Келажак” кичик саноат зонасида иш бошлаган, “Zamin Aziya Farm” МЧЖ томонидан амалга оширилган инвестицион лойиҳа натижасида барпо этилган инфузион эритмалар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишдилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 28 ноябрь куни ўтказилган фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилишда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида урғу берилганди. Мазкур корхона хориждан импорт қилинадиган дори-дармонларни Фарғона вилоятида ишлаб чиқариш орқали маҳаллийлаштиришда муҳим ўрин тутади.

Корхона раҳбари Хабибулло Неъматжонов журналистларни корхонада амалга оширилаётган ишлар, маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёнлари билан таништирди, янги лойиҳалар бўйича маълумотлар берди.

Жорий ойда ишга туширилган корхонанинг лойиҳа қиймати 43,6 миллиард сўмни ташкил этади. Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган.

Йиллик 8 миллион флакон инфузион эритмалар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхонада 100 га яқин янги иш ўрни яратилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram