Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Вилоятда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари мурожаатлари билан ишлаш борасида 2023 йилнинг 2-чораги давомида олиб борилган ишлар
2023-12-28 14:15:06 279
Таҳлилларни кўрсатишича, 2023 йилнинг 2-чораги давомида вилоят ҳокимлиги томонидан жами 3502 та (2022 йил 2-чорагида 3771 та ёки 7.6%га камайган) жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари кўриб чиқилган.
Аҳолини қийнаб турган муаммолари билан янада жиддийроқ шуғулланиш лозимлигини инобатга олган ҳолда энг олис ва чекка ҳудудларда тасдиқланган жадвал асосида ўтказилган 11 та оммавий сайёр қабуллар давомида 868 та мурожаатлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий қабулларда 384 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатлари қабул қилинди.
Ҳисобот даврида шаҳар, туманлар ҳокимликлари кесимида мурожаатларнинг ортиши ҳолати кузатилмаган бўлсада, келиб тушган мурожаатларнинг энг кўпи Фарғона (709 та), Қўқон (322 та), Марғилон (286 та) шаҳарлари, Қува (227 та), Олтиариқ (192 та), Ўзбекистон (186 та), Тошлоқ (164 та) Фарғона (172 та) туманлари ҳисобига тўғри келади.
Мурожаатлар билан ишлаш натижалари, бу соҳада олиб борилаётган ишлар бўйича 4 та ҳисобот-йиғилиши, 4 та ЗООМ платформаси орқали мурожаатлар билан ишлаш сифатини ошириш бўйича 24 та ўқув-семинарлар ўтказилди.