Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Вилоятда жисмоний ва юридик шахслар вакиллари мурожаатлари билан ишлаш борасида 2023 йилнинг 3-чораги давомида олиб борилган ишлар

 2023-12-28 14:19:32    308

PDF юклаш
Чоп этиш


Таҳлилларни кўрсатишича, 2023 йилнинг 3-чораги давомида вилоят ҳокимлиги томонидан жами 5033 та (2022 йил 3-чорагида 5174 та ёки 3.8%га камайган) жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари кўриб чиқилган.

Аҳолини қийнаб турган муаммолари билан янада жиддийроқ шуғулланиш лозимлигини инобатга олган ҳолда энг олис ва чекка ҳудудларда тасдиқланган жадвал асосида ўтказилган 21 та оммавий сайёр қабуллар давомида 1053 та мурожаатлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий қабулларда 549 нафар аҳоли вакилларининг мурожаатлари қабул қилинди.

Ҳисобот даврида шаҳар, туманлар ҳокимликлари кесимида мурожаатларнинг ортиши ҳолати кузатилмаган бўлсада, келиб тушган мурожаатларнинг энг кўпи Фарғона (890 та), Қўқон (437 та), Марғилон (412 та) шаҳарлари, Қува (320 та), Сўх (313 та) Олтиариқ (264 та), Ўзбекистон (278 та), Тошлоқ (276 та) Фарғона (308 та) туманлари ҳисобига тўғри келади.