Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ “МАРКАЗИЙ ДЕҲҚОН БОЗОРИ”ДА АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР СИФАТИ ҲАМДА НАРХ-НАВОЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-12-29 14:23:51    6615

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга бугун Фарғона шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори”да бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамда нарх-наволар билан танишди, арзонлаштирилган Янги йил савдо ярмаркасини кўздан кечирди.

Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошишини инобатга олиб, барча турдаги маҳсулотларнинг етарли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш, нархларни барқарор ушлаб туриш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди, гигиена талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш вазифаси юклатилди.

Янги йил муносабати билан вилоятимизнинг 19 та шаҳар ва туманларида арзонлаштирилган Янги йил савдо ярмаркалари фаолият олиб бормоқда. Бу савдо ярмаркаларида 32 турдаги кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархидан ўртача 15-20 фоиз арзон сотилиши таъминланяпти. Нарх-наво ошиб кетмаслигига эришиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, солиқ ва монополия идоралари масъул ходимлари бириктирилган.

Вилоятимизда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини, нарх-навосини, мавжуд эҳтиёж ва талабларни кунлик таҳлил қилиш борасида олиб борилаётган ишлар янада кучайтирилиши белгиланди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram