Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТИМИЗДА 2023 ЙИЛНИНГ 11 ОЙИ МОБАЙНИДА 6 540 НАФАР ТАДБИРКОРЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА 9,5 ТРЛН. СЎМ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ АЖРАТИЛДИ

×

 2023-12-29 17:18:02    7137

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида 2023 йилнинг 11 ойи мобайнида тижорат банкларининг барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 6 540 нафар тадбиркорлар лойиҳаларини амалга ошириш ва қўллаб-қувватлашга 9,5 трлн. сўм кредит маблағлари йўналтирилди.

Шунингдек, Жаҳон банки ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 295 та лойиҳа доирасида 55,3 млн. доллар кредит ажратилди.

Фарғона вилоятини 2023-2024 йиллар мобайнида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 596 та инвестиция лойиҳаларига 2 трлн. 707 млрд. сўм кредитлар ажратилиши ҳисобидан 541 та лойиҳаларни ишга туширилиши таъминланиб, 9 536 та иш ўринлари яратилишига эришилди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳоким ёрдамчиларининг ижобий тавсияси асосида 43 097 та аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 784,2 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Хусусан, 25 489 нафар хотин-қизларга 360,9 млрд. сўм, ёшлар тадбиркорлиги учун 13 434 нафар ёшларга 264,4 млрд. сўм маблағлар йўналтирилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram