Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТИМИЗДА ИПАКЧИЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ТАТБИҚ ЭТИЛАЁТГАН ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАР ВА ЭРИШИЛГАН ЮТУҚЛАР БОШҚА ВИЛОЯТЛАРДА ҲАМ ОММАЛАШТИРИЛАДИ

×

 2024-02-07 20:27:37    2319

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғонада Вазирлар Маҳкамаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ипакчилик соҳасини ривожлантиришнинг янги босқичлари ва йўналишлари” мавзусида ҳудудий илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳоким ўринбосарлари - Оила ва хотин - қизлар бошқармалари бошлиқлари, Ҳунармандлар уюшмаси вилоят раҳбарлари, вилоят “Агропилла”, ипакчилик, қоракўлчилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик корхоналари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиқлари, йирик пиллакорлар семинар аввалида вилоятимиздаги Вьетнам тажрибаси аосида ипак қурти тайёрлаш, уй шароитида ипак мато тўқиш жараёни ҳамда ўрма тутзорлар билан яқиндан танишдилар. 

Дастлаб, Марғилон шаҳридаги пиллачилик корхонаси - “Водий маржони” МЧЖ фаолияти билан танишилди.

2001 йилда тадбиркор Абдуҳафиз Мамажонов ташаббуси билан ташкил этилган корхоналарда 2023 йилда Дубай, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Хитой давлатларига 750 минг долларлик ипакчилик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Корхоналарда 5000 га яқин мавсумий ва 100 нафардан зиёд доимий ишчилар бор. Тадбиркор раҳбарлигидаги “Водий маржони” МЧЖ ҳам 10 сотих майдонда ташкил этилган бўлиб, 15 нафар маҳаллий хотин-қизлар бандлиги таъминланган.

Меҳмонлар бу ерда Вьетнам тажрибаси асосида пиллани қайта ишлаб тайёр маҳсулот ҳолига келтириш жараёнларини кўздан кечирдилар. Бу каби хонадонларда ташкил этилаётган ипакчилик цехлари аёлларни ҳунармандчилик билан банд қилишда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
Навбатдаги ташриф манзили “Ҳунармандлар маркази” бўлди. Ипакчилик соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлар марказ фаолияти билан яқиндан танишиш мобайнида маҳсулотларнинг сифати юқори эканлиги, асл ипакка табиий бўёқлардан гул чизиб мато тўқилиш жараёнлари ҳар қандай инсонни ҳайратга солишини алоҳида таъкидладилар.

Шу куни Фарғона туманида Вьетнам ва Хитойдан олиб келинган кўчатлар синов тариқасида экилган ўрма тутзор майдони билан ҳам танишилди.

2023 йилда синов тариқасида 0,5 гектар майдонга Хитойдан, 0,5 гектар майдонда эса Вьетнамдан келтирилган кўчатлар экилган бўлиб, ушбу тажриба кутилган натижани бергани қайд этилди. Мутахассислар томонидан ўрма тутзорларнинг афзаллиги қурт боқиш омборига яқин бўлса унинг баргларидан 4 мартагача ипак қуртини парвариш қилиш имконияти борлиги, тут қаламчасини ҳам кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилаётгани бўйича батафсил маълумотлар берилди.