Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


АФҒОНИСТОНДАГИ ҲАРАКАТЛАР ЧОҒИДА ЖАСОРАТ КЎРСАТГАН ВЕТЕРАНЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2024-02-15 15:48:53    1912

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Жасмин” тантаналар мажмуасида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмасининг 30 йиллиги ҳамда Афғонистон ҳудудидан ҳарбий қўшинлар чекланган контингентини олиб чиқилганлигининг 35 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Бурҳон Қулдашев, “Ветеран” бирлашмаси вилоят бўлими Кенгаши раиси Муйсинжон Меҳмонов, бирлашма аъзолари, Афғонистонда йигитлик бурчини ўтаган ветеран ҳарбийлар, Афғон урушида ҳалок бўлган ҳамда урушдан кейин вафот этган аскарларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирда Афғонистон тупроғида тинчлик учун курашда ҳалок бўлганлар хотираси ёд этилди, ҳозир орамизда бўлган ветеранларнинг бугунги кунда ёшларни тарбиялашдаги катта роли ҳамда ўрни, уруш йўлини босиб ўтган жангчилар сифатида уларга ватанга муҳаббат туйғуларини сингдириб, ёш авлодни ҳақиқий ватанпарвар этиб тарбия қилаётганликлари алоҳида эътироф этилди ҳамда эҳтиром кўрсатилди.

Афғон уруши фахрийларининг катта гуруҳига “Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси 30 йиллиги” юбилей медаллари ҳамда вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир вилоятимиз санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар билан давом этди.

Маълумки, қўшни Афғонистон ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида 1979 йил 25 декабрда бошланган ҳарбий ҳаракат, 1989 йил 15 февраль куни Ҳайратон кўприги орқали қўшинларимизнинг олиб чиқиб кетилиши билан якун топганди.

Афғон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Фарғона вилоятидан 10 мингдан зиёд аскарлар иштирок этишган, 171 нафар жангчилар қўшни юртда қаҳрамонларча ҳалок бўлишган, 915 нафари ярадор бўлиб қайтишган. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram