Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БЕЛБОҒЛИ КУРАШДА ФАРҒОНАЛИКЛАР ҒОЛИБ БЎЛИШДИ
2024-02-17 15:46:30 1554
Мамлакатимиз бўйлаб профессионал таълим муассасалари ўртасидаги “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи ўтказилмоқда. 15-16 февраль кунлари ушбу мусобақанинг белбоғли кураш тури бўйича ўтказилган финал беллашувларига Фарғона шаҳри мезбонлик қилди.
Азалдан полвон ва моҳир курашчилари билан жаҳонга танилган юртимиз ёшлари ўз маҳоратларини намойиш қилдилар. Республикамизнинг турли вилоятларидан келган спортчи ёшлар – лицей, касб-ҳунар мактаби, техникум ўқувчиларининг ҳар бир чиқиши олқишлар билан кутиб олинди. Беллашувларни тажрибали мураббийлар, фахрий курашчилар, кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб боришди.
Икки кун давом этган мусобақа натижасига кўра, мезбон вилоят вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Фарғона вилояти ўқувчи-ёшлари 9 та (4 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза) медални қўлга киритишди.
Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилар вилоят ҳокимлиги ҳамда масъул бошқармалар томонидан эсдалик совғалар, дипломлар билан тақдирланди.
Таъкидлаш керак, “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида Фарғона вилояти ёшлари бадминтон, баскетбол, волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, стритбол, эркин кураш каби спорт турлари бўйича ҳам фаол иштирок этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram