Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚОДИРЖОН ЭРКАБОЕВ УЧКЎПРИК ТУМАНИ ҲОКИМИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ
2024-02-20 12:12:42 1564
19 февраль куни Халқ депутатлари Учкўприк туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда лавозимидан озод этилган Аброржон Асқаров ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Эркабоев Қодиржон Носиржонович номзоди туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи бўлиб ишлаб келган Қодиржон Эркабоев Учкўприк тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Қодиржон Эркабоев 1988 йилда Бешариқ туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Марказий банк Фарғона вилояти Бош бошқармасида бошлаган ҳамда 2020 йилга қадар қатор масъул лавозимларда фаолият олиб борган, 2019-2020 йилларда Марказий банк вилоят Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2020-2021 йилларда биринчи ўринбосари бўлган.
Қодиржон Эркабоев 2021 йил 10 августдан буён “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram