Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯПОНИЯЛИК ТАДБИРКОРЛАР ВИЛОЯТИМИЗДА ҚАТОР СОҲАЛАРДА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
2024-02-20 17:11:22 1527
Вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида юртимизга ташриф буюрган япониялик тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот ўтказди.
Учрашувда Япония компаниялари томонидан вилоятимизда тиббиёт, керамика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа қатор соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Япониялик тадбиркор Аяко Моришима бир неча йилдан буён Кунчиқар юртида серқуёш диёримизда пишган дармондориларга бой ва экологик тоза сархил мевалар ҳамда кулолчилик маҳсулотлари савдосини йўлга қўйган. Самимий суҳбатда Аяко Моришима ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш мақсадида бир қатор йирик компаниялари вакиллари билан келганлигини маълум қилиб, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш ташаббусини илгари сурди.
Ўз навбатида вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов кейинги йилларда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётганини таъкидлаб, янги инвестиция лойиҳалари ва ташаббуслар учун вилоят ҳокимлиги томонидан барча шарт-шароитлар яратилиши ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини билдирди.
Юзма-юз мулоқотда муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram