
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯПОНИЯ, СИНГАПУР ВА МАЛАЙЗИЯ КОМПАНИЯЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗДА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

2024-02-21 14:51:34 3155
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япония, Сингапур ва Малайзиядан ташриф буюрган тадбиркорлар делегацияларини қабул қилди.
Учрашувда ушбу юрт вакиллари томонидан вилоятимизда туризм, таълим, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари соҳаси каби қатор тармоқларда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестициявий ва ижтимоий лойиҳалар ҳамда ҳамкорликнинг кейинги босқичлари муҳокама қилинди.
Юзма-юз мулоқотда Фарғона вилоятига инвестиция киритишга қизиқиш билдираётганлигини қайд этган бу юрт вакиллари 10 йиллик лойиҳа таклифлари билан келишганини қайд этишди.
Хусусан, учрашувда туризмни ривожлантириш, таълим йўналишида ўқув марказлари ташкил этиш, ахборот технологиялари соҳасида ҳаётга татбиқ этилиши режалаштирилаётган лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ичимлик сувини қайта ишловчи технологияларни жорий этиш, пахтадан тайёр материаллар тайёрлаш, палма ёғини тозаловчи завод қуриш сингари лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар айтиб ўтилди.
Мулоқотда уч давлат сармоядорлари биргаликда Фарғонада хорижий корхона сифатида рўйхатдан ўтганлигини маълум қилиб, амалий жараёнларга киришилганини мамнуният билан таъкидладилар.
Юксак ишонч билдириб, инвестиция киритаётганлиги учун миннатдорлик билдирган вилоят ҳокими, ҳар бир лойиҳа муҳим эканлигини қайд этди ва ушбу таклифлар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли эканлигини билдирди.
Самимий суҳбатда илгари сурилган тадбиркорлик ташаббуслари ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш, амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб олиш ҳамда бу борада ишлаб чиқиладиган “Йўл харитаси” асосида иш ташкил этишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram