Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚУВАСОЙ ШАҲРИДАГИ ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ, АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА ҚИЛИНАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-02-24 19:53:40    1173

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шаҳар ва туманларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг бориши, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар билан танишиш, берилган топшириқлар ижросини секторлар раҳбарлари томонидан ижросини ўрганиш доирасида бугун Қувасой шаҳрида бўлди. Хайрулло Бозоровга вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов ҳамроҳлик қилди.

Дастлаб “Дўстлик” шаҳарчасидаги “82-КМК”га қарашли темир-бетон маҳсулотлари корхонаси фаолияти билан танишилди.

Мазкур корхона 2012-2013 йилларда иш бошлаган бўлиб, сўнгги уч йилда Хитой ва Россиядан янги технологиялар олиб келиниб, фаолияти янада кенгайтирилди. Дастлаб 41 та иш ўрни бўлган бўлса, ҳозирда 300 та янги иш ўрни яратилди.

Тадбиркор Мўйсинжон Меҳмонов вилоят раҳбарини корхонадаги иш жараёнлари, янги технологиялар билан таништирди. Жорий йилнинг биринчи чорагида яна 5 миллиард сўмлик янги лойиҳа ишга туширилиб, қўшимча 80 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилишини маълум қилди.

Вилоят ҳокими Пакана МФЙ ҳудудида ташкил этилган кичик саноат зонасида ҳам бўлиб, ҳудуддаги янги корхоналар фаолиятини ўрганди.

Ҳудуддаги кичик саноат зонасида туркиялик инвесторларнинг 3,5 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобига “AKPAMUK” МЧЖ хорижий корхонаси иш бошлади, мазкур корхонада 30 хил турдаги калава ипларни турли рангларга бўяш ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараёнда туркиялик мутахассислар тажрибасидан фойдаланган ҳолда биргаликда ишланмоқда.

Ҳудуддаги “IDECOMEBELS” МЧЖнинг лойиҳа қиймати 10 миллиард сўм тадбиркор Бахтиёр Усмоновнинг ўз маблағлари ҳисобига ишга туширилган мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида асосан юмшоқ мебел маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, ҳозирда 50 дан зиёд иш ўрни яратилган. Маҳсулотларни Тожикистон ва Қирғизистондаги мебел дўконларига етказиб бериш бўйича келишувлар олиб борилмоқда.

"BLUE CARBON" МЧЖ хусусий корхонаси раҳбари Мўйдинжон Ғофуров Хитойлик инвесторлар билан қўшма корхона очиб, қуёш панеллари, ёритиш ускуналир ва қувватловчи батареялар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқда. Жорий йил 2-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган лойиҳа учун 10 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтирилди. Корхона ишга тушиши натижасида 50 та иш ўрни яратилади. Маҳсулотлар асосан Европага экспорт қилинади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram