Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ВА РЕЖАЛАШТИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-03-03 16:24:51    4387

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Тошлоқ туманида бўлиб, туманда амалга оширилган ва режалаштирилаётган янги инвестицион лойиҳалар билан танишди.

Дастлаб “Тараққиёт” кичик саноат зонасида ташкил этилган “MNG-GROUP’S” МЧЖнинг металл арматура маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига борилди.

Лойиҳа қиймати 28 миллиард сўм бўлган, тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилган янги корхонада йилига 25 минг тонна металл арматура ва темир бетон ишлаб чиқарилади. 50 та иш ўрни яратилган.

Қанжирға МФЙда “Izmir textile” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 8 миллион доллар бўлган сунъий ипдан мато ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилган корхонада 100 та янги иш ўрни яратилади.

Заркент МФЙда эса текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда лимон ва полиз экинлари етиштиришга ихтисослашган иссиқхона фаолияти ҳам кўздан кечирилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошлоқ туманидаги ўрганишлари давомида жорий йилда туманда амалга оширилиши режалаштирилётган инвестиция лойиҳалари билан ҳам танишди. 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram