Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ХИТОЙ ИНВЕСТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ
2024-03-07 21:14:18 3282
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимиз ҳудудида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётган Хитойнинг “Cheng Li special Automobile”, “Baishan Zhongtian Development” ҳамда “Aipuri Steel Plate” компаниялари раҳбарлари бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Махсус транспорт воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Cheng Li special Automobile” компанияси вице-президенти Пу Веи билан учрашув давомида вилоятимиз ҳудудида бу турдаги транспорт воситаларини йиғишни йўлга қўйиш ҳамда келгусида эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи муҳокама қилинди.
Фарғона шаҳрида 5 юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази мажмуасини барпо этишни режалаштираётган “Baishan Zhongtian Development” компанияси раиси Вэй Хэншань бошчилигидаги инвесторлар гуруҳи билан мулоқотда ушбу мажмуанинг умумий концепцияси юзасидан фикр алмашилди.
35 млн. доллар инвестиция киритиш ҳисобига Фарғонада металларни қайта ишлаш корхонасини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни кўзлаётган “Aipuri Steel Plate” корпорацияси бош директори Хан Хуфенг билан учрашувда вилоят иқтисодиёти учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram