Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЛОЛАХОН МУРОДОВАНИ ЁД ОЛИБ

×

 2024-03-09 17:24:49    2368

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли жамоат арбоби, “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лолахон Муродова таваллудининг 66 йиллигига бағишланган хотира тадбири бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, ижодкорлар, фермерлар ва оила-аъзолари иштирок этди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Кавлонова, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Зокиржон Раҳмонов ва бошқалар меҳнат инсонни улуғлашини, бу борада оддий қишлоқ аёли Лолахон Муродованинг умр йўли намуна эканлигини таъкидлади.

Бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган Лолахон Муродова бугун орамизда йўқ. Деҳқончилик соҳасининг сирларини чуқур эгаллаган, бой билим ҳамда ҳаётий тажрибаси, бор куч-ғайратини эл-юрт ишига бағишлаган миришкор инсон умрининг охиригача ўз касбига содиқ қолиб, ўзининг ҳалол меҳнати билан кўпчиликка ибрат ва намуна бўлди. У нафақат Фарғонанинг, балки юртимизнинг фахри, ҳақиқий ўзбек деҳқон аёли тимсоли эди.

Лолахон Муродова давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари учун мустақиллик йилларида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” фахрий унвони, “Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан мукофотланган, 2019 йилда эса “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвонига сазовор бўлган эди.

Тадбир иштирокчилари Лолахон Муродова қабрини зиёрат қилдилар, у яшаган хонадонда бўлишди. Фермер хўжалигининг дала шийпонида давом этган маънавий-маърифий кечада унинг ҳаёт йўли, эзгу ишлари ёдга олинди. Дала шийпонига гуллар ва дарахтлар экилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram