Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЧКЎПРИК ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ ВА ИНВЕСТИЦИОН СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-11 23:25:34 1254
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманидаги ижтимоий ва инвестицион соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Тумандаги 20-умумтаълим мактабининг ер тўла қисми таъмирланиб, “Akhmad club” нодавлат таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ерда олий ўқув юртига тайёрлов, волейбол, бокс, каратэ, самбо, ММА, миллий кураш, қўл жанги ва енгил атлетика ихтисослашган спорт турлари бўйича 382 нафар ўғил-қиз шуғулланиб келмоқда. Улар орасидан 12 та жаҳон чемпионлари ҳам чиққан.
Спорт клуби фаолияти билан танишган вилоят ҳокими, халқаро мусобақаларга йўлланма олган спортчиларга ҳар томонлама кўмак берилишини қайд этди.
“Бегмурод” МФЙда Аҳроржон Тошматов ташаббуси билан амалга оширилаётган фармацефтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳам кўздан кечирилди. Лойиҳа қиймати 55,5 млрд. сўм бўлган корхонада йилига 15 млн. қадоқда 20 турдаги дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ускуна ва жиҳозлар Хитой давлатидан келтирилиб, ўрнатилган.
Ушбу маҳаллада 2023 йилнинг март ойида ишга туширилган Автомобиллар учун эхтиёт қисмлари ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳам танишилди. 11,9 млрд. сўм сармоя киритилган корхонада йиллик 7,8 млн. дона автомобиллар эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади.
Тадбиркорлар билан мулоқотда бўлган вилоят ҳокими, лойиҳаларни тез ва сифатли амалга ошириш, кенгайтириш учун ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади. Туман секторлари раҳбарларига аҳоли учун иш ўринларини яратиш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича самарали иш ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram