Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАРДАГИ ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-03-13 22:37:36 1771
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳридаги ижтимоий объектлардаги қурилиш жараёнлари билан танишди.
Дастлаб капитал таъмирдан чиқарилаётган Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказидаги қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди.
Мазкур янги кутубхона фойдаланишга топширилганда бир вақтнинг ўзида 550 дан ортиқ китобхонга энг замонавий технологиялар ва 14 та таркибий хизматлар билан биргаликда фаолият юритиши режалаштирилган, RFID технологиялар билан таъминлаш назарда тутилган. Имконияти чекланган фойдаланувчилар учун замон талабидаги шароитлар яратилмоқда. Шунингдек, китобхонларга тез ва сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида электрон каталоглар учун махсус жой, китоб ташиш учун ҳамда фойдаланувчилар учун лифт ўрнатилмоқда. Амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш лойиҳаси доирасида ёзги амфитеатр, ёзги боғ, кутубхонада ўтказиладиган тўгараклар учун махсус хоналар, илмий-амалий анжуманлар учун конференц заллар ҳамда илмий изланувчилар учун махсус хоналар ташкил этилмоқда. Ўқув залларида кичик ёшдаги китобхонлар учун болалар бўлими яратилади. Фойдаланувчилар учун bookcаfе ҳам хизмат кўрсатади.
Жараёнлар билан яқиндан танишган вилоят ҳокими, қурилиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли қилиб тамомлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.
Кейинги манзилда Фарғона давлат университетининг 2023 йилда фойдаланишга топширилган 804 ўринли 2 та талабалар турар жойининг биринчи қаватида жойлашган ўқув марказлари, мебель маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилган дўконлар ва бошқа қатор тадбиркорлик лойиҳалари билан танишилди. Шу жойда тадбиркорлар билан суҳбатлашилди. Бинолардан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга вазифалар юкланди.
Шу куни вилоят раҳбарлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси учун ажратилган бинодаги қурилиш ишларининг боришини ҳам бориб кўрдилар. Бундан ташқари, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилоят минтақавий филиалида 200 қатновли поликлиника қуриш лойиҳаси билан ҳам танишилди. Шунингдек, Экошаҳар ҳудудидаги 4 гектар майдонда қурилиши режалаштирилаётган бизнес маркази, кўргазмалар зали ва тадбирлар зали биноларининг қурилиш ишлари ҳам жойига бориб кўрилди.
Барча қурилиш иншоотларини сифатли қилиб ўз муддатида қуриб битказилиши бўйича қурилиш соҳаси мутасаддиларига кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram