Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОН ШАҲРИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА МУҲИМ АҲАМИЯТ КАСБ ЭТМОҚДА
2024-03-13 22:57:34 1942
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шаҳар ва туманларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг бориши, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар билан танишиш, берилган топшириқларни секторлар раҳбарлари томонидан ижросини ўрганиш доирасида бугун Марғилон шаҳрида бўлди.
Ёйилма маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолининг асосий қисми мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Бу орқали маҳалладаги ёшлар ҳам иш билан банд қилинмоқда.
Зоиржон Зайлобиддинов ўз хонадонида сифатли стол-стуллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бу ҳунари ортидан 5 нафар маҳалладошини ҳам бандлигини таъминлаган.
Шукурулло Ибрагимов эса хонадонида сифатли, замонавий услубдаги уй ва офислар учун мебель жиҳозлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бунинг натижасида ҳам даромад топмоқда ҳам 15 та иш ўрни яратган. Ишчи-ходимларга 3 млн. сўмгача иш ҳақи тўлаб берилмоқда.
Вилоят ҳокими ушбу маҳалладаги ўрганишлари давомида хонадонида шароит қилиб ҳам ишлаб, ҳам иш ўрни яратаётган тадбиркорларга миннатдорлик билдирди. Шаҳар ҳудудида барпо этилаётган саноат зоналари ҳақида маълумот берилиб, ҳунармандларни истаклари бўйича ушбу саноат зоналарига жойлаштириш бўйича тушунтирилди.
Машад МФЙ ҳудудида “Texygen textile” МЧЖ томонидан йирик нотўқима мато ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа учун 18 млн. доллар маблағ йўналтирилган. Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилади. 100 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳа жорий йил июль ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Лойиҳа ташаббукори Азизбек Назаров ишлаб чиқариш жараёнлари, ўрнатилган замонавий технологиялар билан таништириб, улар ҳақида маълумотлар берди.
Шу куни Янгиобод МФЙ ҳудудида ишга туширилган текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига ҳам борилди. 4 млрд. сўм маблағ сарф қилинган янги тикувчилик корхонасида 60 га яқин хотин-қизлар бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Мазкур корхонада махсус кийимлар, футболкалар тайёрланади. Маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича ҳам келишувлар олиб борилмоқда.
Тадбиркорлар билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, маҳалладаги ишсиз аёл-қизларни ҳам жалб қилиб, тикувчиликни ўргатиш бўйича тадбиркор ва шаҳар масъулларига кўрсатмалар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram