Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ЭЗГУЛИК - ШИОРИМИЗ, МАЪРИФАТ - ҚУРОЛИМИЗ!”
2024-03-14 10:08:47 2906
Вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан шаҳар ва туманларда “Эзгулик - шиоримиз, маърифат - қуролимиз!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бошланди. Унда пойтахтимиздан ташриф буюрган "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари, таниқли олимлар, шоир ҳамда санъаткорлар иштирок этмоқда.
Марғилон шаҳрида ташкил этилган тадбирда маҳаллаларда истиқомат қилаётган хотин-қизлар, оила бекалари, фан, таълим, маданият каби йўналишларда муваффақиятга эришган қизлар иштирок этди.
Тадбир давомида мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътибор ҳамда ёшларнинг маънавий тарбиясида уларнинг муҳим ўрин тутиши хусусида сўз юритилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамиджон Тошпўлатов, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори Шаҳло Аҳророва, шоир Дилшод Ражаб, хонанда Азиз Ражабий ва бошқалар аёлларга ўз эҳтиромини билдирди. Тадбирда аёлларнинг хусусан, қиз боланинг ўқиб, олий маълумотли бўлиши, касб-ҳунар эгаллаши оила бахти, фарзандлар камоли учун, шу асосда бутун жамият равнақи учун хизмат қилиши қайд этилди.
Наврўзи олам билан уйғунлашган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram