Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИ ВА ШАНЬДУН ПРОВИНЦИЯСИНИНГ ЛЯНШАНЬ ТУМАНИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2024-03-26 11:05:06    2337

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов вилоятимиз инвестицион салоҳиятини ўрганиш мақсадида ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Шаньдун провинциясининг Ляншань тумани ҳокими ўринбосари Хан Гуанхуеэй бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Вилоят ҳокимлигида ўтган учрашувда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, уларнинг аниқ йўналишларини белгилаш кун тартибидан ўрин олди. Учрашувда Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ҳам иштирок этди.

Икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон ва Хитой ўртасида яқин дўстлик алоқалари ўрнатилганлиги, хитойлик инвесторлар томонидан Фарғона вилоятига катта қизиқиш билдирилаётганлиги таъкидланди.

Меҳмонлар вилоятнинг потенциали ҳақида маълумотга эга бўлишгани, ҳар бир йўналиш алоҳида ўрганилиши, аниқ йўналишлар белгиланиши ва имкониятлардан келиб чиқиб ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан фикрларини билдирдилар.

Учрашув давомида Фарғона шаҳри ва Шаньдун провинциясининг Ляншань тумани ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида ўзаро манфаатли ҳамкорлик Меморандуми ҳам имзоланди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram