Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯПОНИЯ, СИНГАПУР ВА МАЛАЙЗИЯ ИНВЕСТОРЛАРИ ГУРУҲИ БИЛАН ВИЛОЯТИМИЗГА ҚАТОР СОҲАЛАРДА ИНВЕСТИЦИЯЛАР КИРИТИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК МУЗОКАРАЛАРИ АМАЛИЙ БОСҚИЧГА ЎТМОҚДА
2024-03-28 09:14:54 3059
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япония, Сингапур ва Малайзия инвесторлари гуруҳи вакилларини қабул қилди.
Учрашувда ушбу гуруҳ томонидан вилоятимизда туризм, таълим, қурилиш, кимё саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳаси каби қатор тармоқларда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестициявий лойиҳалар муҳокама қилинди. Ҳамкорлик музокаралари амалий босқичга ўтаётгани учрашув давомида мамнуният билан қайд этилди.
Фарғона вилояти билан ҳамкорлик салоҳиятини юқори баҳолаган малайзиялик Датук Давид Йеох, дастлабки босқичда режалаштирилаётган лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши, Жануби-шарқий Осиё мамлакатларининг яна кўплаб сармоядорларини Фарғонага жалб қилишини таъкидлади.
Япония, Сингапур ва Малайзия инвесторлари гуруҳи режалаштирилаётган инвестициявий лойиҳалар учун кўзда тутилган инвестицияларнинг дастлабки траншини Фарғонада хорижий корхона сифатида рўйхатдан ўтган ўз компаниялари ҳисобига яқин кунларда ўтказиши маълум қилинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram