Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТУРКИЯНИНГ CEM BOTANIK КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ
2024-03-28 09:34:39 3082
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг Cem Botanik компанияси раҳбари Жем Казим Ширин ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги директори Камуран Амасялини қабул қилди.
Учрашувда 50 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган ҳамда дунёнинг қатор давлатларида биологик сунъий сув ҳавзалари барпо этиб, яшил зоналарнинг ландшафт лойиҳаларини амалга оширган Cem Botanik компанияси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Компания томонидан барпо этилаётган сунъий сув ҳавзалари, бассейнларда кимёвий тозалаш усули ўрнига биологик усулдан фойдаланилиб, бу ушбу объектларнинг эксплуатация харажатларини бир неча карра камайтиришини қайд этган Жем Казим Ширин, балиқчилик соҳасида ҳам ушбу ёндашувдан фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.
Шунингдек, яшил зоналар ташкил этиш лойиҳалари учун ўзлари етиштирган кўчатлардан фойдаланиб келишларини билдирган Cem Botanik компанияси раҳбари, кўчат етиштиришда ҳам вилоятимиз кўчатчилари билан ҳамкорлик қилиш мумкинлигини маълум қилди.
Муҳокама қилинган йўналишларда келгуси лойиҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram