Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ҚУРИЛИШ МОНТАЖ ПИСТОЛЕТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
2024-03-28 09:52:31 4858
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Sichuan Shengyakai Fastening Equipment” компанияси раҳбари Гу Шанхонни ҳамда компаниянинг вилоятимиздаги маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.
Учрашувда Хитой компанияси томонидан Фарғонада амалга ошириш режалаштирилаётган қурилиш монтаж пистолетлари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қурилиш сектори ривожланиб бораётган барча давлатларда ушбу маҳсулотга талаб юқори эканини қайд этган Гу Шанхон, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ички бозор билан бирга хорижий давлатларга катта ҳажмда экспорт ҳам қилинишини билдирди.
Фарғона билан кенг кўламли ҳудудлараро ҳамкорликда бўлган Сичуань провинциясида фаолият олиб борувчи “Sichuan Shengyakai Fastening Equipment” компаниясининг қиймати 10 млн. доллар бўлган ушбу инвестицион лойиҳаси, Ўзбекистон саноати учун янги бўлган ушбу маҳсулот турини ишлаб чиқарилиши билан муҳим эканини қайд этган вилоят ҳокими, ушбу лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram