Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОНДА ЮНЕСКО ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН АНЪАНАВИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИК, ТАДБИРКОРЛИК ВА ДИЗАЙН БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ТРЕНИНГИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
2024-03-30 20:10:55 6159
Бугун Марғилон шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган анъанавий ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизайн бўйича республика тренинги ўз ишини бошлади.
30 мартдан 8 апрелгача бўлиб ўтадиган мазкур тренинг Фарғона вилояти ҳокимлиги кўмагида ҳамда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази билан яқин ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Республикамизнинг турли ҳудудларидан бўлган 60 нафар иштирокчи учун тренинг давомида Ўзбекистоннинг таниқли эксперт, уста ва дизайнерлари томонидан машғулотлар ўтказилади.
Тренинг Ўзбекистон номоддий маданий меросини асраш ва тарғиб қилиш ҳамда ижодкорликни ривожлантиришга қаратилган. Бундан ташқари, тренинг Ўзбекистонда ҳунармандчилик сифати ва дизайнини яхшилаш орқали анъанавий ҳунармандчиликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши кўзда тутилган.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – анъанавий ҳунармандчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини яратиш орқали аҳоли, жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг турмуш даражасини ошириш, мамлакатда умумий иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланишга ҳисса қўша оладиган бандлик имкониятларини яхшилашга ёрдам беришдир.
Тренинг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ЮНEСКОнинг “Афғонистон, Марказий Осиё ва Эрондаги Ипак йўли мероси йўлаклари - Европа маданий мерос йилининг халқаро ўлчови” ташаббуси доирасида ўтказилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram