Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БУ ЙИЛГИ ХАЛҚАРО CITY RUN ЮГУРИШ МУСОБАҚАСИ ҚЎҚОН ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТДИ
2024-05-05 16:21:14 4782
Бугун Қўқон шаҳрида халқаро City Run югуриш мусобақаси ўтказилди. Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида старт олган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, барча тадбир иштирокчиларини, спортчиларни кўҳна ва навқирон, қадимий шаҳарга ташрифлари учун миннатдорчилик билдирди.
Халқимизнинг соғлом турмуш тарзига кенг тарғиб қилишга катта ҳисса қўшган City run номи билан ўтказилаётган спорт тадбири жуда катта ижтимоий аҳамиятга эгалиги, халқимизга спортни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзи қандай дейилганда, ҳар бир киши ўзи амалда бажариб, намуна бўлиб кўрсатиши кераклиги қайд этилди.
Ушбу югуриш мусобақаси ҳам барча юртдошларимиз учун соғлом турмуш тарзини тарғиботи учун катта ҳисса қўшадиган тадбир бўлишига ишонч билдирилди.
Бугунги тадбирда профессионаллар билан биргаликда ҳаваскорлар шунингдек, оилавий югуришга чиққан юртдошларимиз ҳам иштирок этишди. Югуриш мусобақасига 10 та давлат, 55 та шаҳардан 1400 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.
Мусобақанинг асосий ғояси - энг яхши натижаларни кўрсатиш орқали ўз шаҳрини машҳур қилиш, барча ҳаваскор ва профессионал югурувчиларни ноёб янги шаҳарда бирлаштиришдан иборат.
Югуриш дастурида иштирокчилар 1, 5 ҳамда 10 км масофаларга югурган ҳолда беллашдилар. Финиш чизиғига етиб келган ҳар бир иштирокчи қарсаклар ва совғалар билан кутиб олинди.
Спорт мусобақаси катта концерт дастури билан давом этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram