Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ИТАЛИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-05-17 21:49:54    3624

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизда бўлиб турган Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна билан учрашди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Италия ҳудудлари ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган янги ташқи сиёсат натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари, шу жумладан, Италия билан алоқалари жадал суръатларда юксалиб бораётгани, бу жараёнда ҳудудлараро ҳамкорликни ҳам ривожлантириш ва кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Саноат, хусусан, текстиль йўналишида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, олий таълим, туризм соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, вилоятимиз ҳунармандчилик маҳсулотларини Италияда кенг танитиш, Италияда ташкил этиладиган халқаро кўргазмаларда вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан иштирок этиш каби масалаларда келишиб олинди.

Ҳудудлараро тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, Фарғона вилояти ҳамда Италиянинг текстиль маркази бўлган Прато провинцияси ўртасида биродарлашув алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят ишбилармонлари делегациясининг Италияга сафари дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уни ўзаро манфаатли натижалар билан амалга ошириш бўйича ҳамкорликда иш ташкил этишга келишилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram