Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ БОШҚИРДИСТОНДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИК ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
2024-05-24 19:03:19 1385
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация 4 кунлик амалий ташриф билан Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасида ҳамда Свердловск вилоятида бўлиб қайтди.
Ташрифнинг биринчи кунида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Уфа шаҳридаги Евросиё илмий-таълим маркази қошидаги олийгоҳлараро талабалар кампусида Бошқирдистонда таълим олаётган ўзбекистонлик, шу жумладан, фарғоналик талабалар билан учрашди.
Бошқирдистондаги ўнлаб йирик олий таълим муассасаларида таълим олаётган 1127 нафар талабалар вакиллари билан мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда Бошқирдистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Мурадов, Бошқирдистон Фан ва таълим вазирининг ўринбосари Инесса Косолапова ҳам иштирок этдилар.
Вилоят раҳбари ёшларга замонавий илмларни эгаллашнинг бугунги ҳаётдаги, қолаверса, ҳар бир мамлакат ривожидаги катта аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бугунги кунда вилоятимизда малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ҳақида тўхталган вилоят ҳокими, ёшларни ўқишни тамомлагач, вилоятимизга қайтиб, жамият равнақи йўлида хизмат қилишларига умид билдирди.
Талабалар ўзларининг Бошқирдистондаги ўқиш ва ҳаёт шароитлари, келгуси режалари борасида ўртоқлашдилар, уларни ҳаётга татбиқ этишда маслаҳат ва кўмак сўрадилар. Ҳар бир таклиф ва ташаббусни ўрганиб чиқиш ҳамда ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш бўйича учрашувда иштирок этган вилоят масъулларига вазифалар юклатилди.
Шунингдек, ўзбекистонлик талабаларнинг ўз соҳалари бўйича таълим жараёнидан ташқари вақтда меҳнат фаолияти олиб боришларига шарт-шароит яратиш масаласида Бошқирдистон мутасаддилари томонидан амалий ёрдам берилиши белгиланди.
Фарғона вилояти ва Бошқирдистон ёшлари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида икки ҳудуд ёшлари вакилларидан иборат қўшма гуруҳ ташкил этишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram