Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЕТИШТИРИЛГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ БОШҚИРДИСТОН ОРҚАЛИ РОССИЯ ҲУДУДЛАРИГА КЕНГ КЎЛАМЛИ ЭКСПОРТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ, САНОАТ СОҲАСИДА ҚЎШМА ЛОЙИҲАЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
2024-05-24 20:01:02 1384
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация, Россия Федерациясига амалий ташриф давомида Бошқирдистон пойтахти – Уфа шаҳрида Бошқирдистон Республикасининг савдо ва хизматлар бўйича вазири Алексей Гусев бошчилигидаги савдо соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар билан, шунингдек, Саноат, энергетика ва инновациялар вазирининг ўринбосари Рустам Набиуллин бошчилигидаги йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
Бошқирдистондаги йирик савдо компаниялари, логистика марказлари, супермаркетлар тармоқлари, ритейлерлар раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда Фарғона вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларининг Бошқирдистон ҳудудига экспортини кенгайтириш, шунингдек, 500 км. радиусда 5 та йирик миллионер-шаҳар билан чегарадош бўлган, Россиянинг муҳим транспорт йўлаклари кесишган нуқтада жойлашган Бошқирдистонни икки ҳудуд тадбиркорлари ҳамкорлигида Фарғона маҳсулотларини Россия бўйлаб тарқатиш марказига айлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бошқирдистон савдо ва хизматлар бўйича вазири Алексей Гусев бунинг учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканликларини билдирди.
Уфа яқинида барпо этилаётган, Россиядаги кўплаб федерал савдо тармоқлари ваколатхоналари ҳам ўрин оладиган мега савдо-логистика мажмуаси лойиҳасида фарғоналик тадбиркорларнинг иштирокини ҳам таъминлаш масаласи юзасидан фикр алмашилди. Фарғонадан етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи сотишгина эмас, балки Бошқирдистон ҳудудида қайта ишлаш ҳамда Россиядаги савдо-тармоқлари учун мос ўлчамларда қадоқлашни йўлга қўйиш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув давомида Бошқирдистоннинг “Агро Республика” компанияси билан Фарғонадаги “Export-Import Quality” МЧЖ ўртасида вилоятимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Россиянинг етакчи федерал савдо тармоқларига доимий етказиб бериш, “Туймазинский овощевод” корпоративи ҳамда вилоятимиздаги “Energy-Land” МЧЖ ўртасида Фарғонадан гилос, ўрик, шафтоли ва бошқа маҳсулотларни Уфа орқали Россия бозорига экспорт қилиш, шунингдек, вилоятимиз ҳудудида қўшма фермер хўжалиги ташкил этиш ҳамда “Агровольтаика” тизимига асосланган йирик замонавий иссиқхона барпо этиш борасида келишиб олинди.
Саноат, энергетика ва инновациялар вазирининг ўринбосари Рустам Набиуллин бошчилигидаги йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар раҳбарлари билан ўтказилган учрашувда қурилиш материаллари, мебель ва ёғочсозлик саноати маҳсулотлари, маиший техникалар, қазиш ва бурғулаш технологиялари ишлаб чиқаришда ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Уфа трамвай-троллейбуслар заводи директори Сергей Яковлев Ўзбекистон ҳукумати жамоат транспорти учун Хитойдан электробуслар ҳарид қилаётганига эътибор қаратиб, Фарғона вилоятида нисбатан арзон электробуслар йиғишни йўлга қўйиш масаласини ўрганиб чиқишга тайёр эканликларини билдирди.
Барча компаниялар вакиллари учун июнь-июль ойларида Фарғонага бизнес-ташриф ташкил этиш ва муҳокама қилинган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram